Касб - унар мактабларидаги амалиётлар билан ишлаб чиариш жараёни кластерини таъминлашнинг назарий методик асослари

Автор: Хамидов Ж.А., Байметов М.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мазкур мақолада, илм-фан тармоқлари кластери, касб-ҳунар мактабларида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграциясини ҳамда ишлаб чиқариш жараёни давр талаблари асосида йўлга қўйиш ҳамда уни такомиллаштириш ҳақида сўз боради.

Короткий адрес: https://sciup.org/140262551

IDR: 140262551

Текст научной статьи Касб - унар мактабларидаги амалиётлар билан ишлаб чиариш жараёни кластерини таъминлашнинг назарий методик асослари

Республикамиз мустақилликка эришгач, барча соҳаларда, жумладан, илм-фан тармоқлари интеграцияси жабҳасида ҳам муайян қадамлар қўйилди. Бу таълим тизимини тубдан қайта қуриш, ўқувчилар томонидан билимларни қулай ўзлаштириш имкониятларини кенгайтирди. Замонавий технологияларда ишлашга қодир бўлган мутахассисларни тайёрлашнинг узлуксиз тизимини методологик жиҳатдан белгилаб берди.

Шундай экан, таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш ҳозирги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиши лозим. Зеро, миллий дастурининг навбатдаги босқичида таълим сифатини ошириш, бу жараёнда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигига эришиш устувор вазифа ҳисобланади. Таълимнинг инсонпарварлашуви касб таълими, жумладан ўқув ишлаб чиқариш амалиётлари мазмунини такомиллаштиришни тақозо қилмоқда.

Таълим мазмунини такомиллаштиришда ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграциясини ҳамда ишлаб чиқариш жараёнига тайёр кадр таъминлаш муҳим. Кузатишларимиз шуни кўрсатдики, Касб ҳунар мактабларида мазкур интеграцияни таъминлаш зарурияти пайдо бўлмоқда.

Касб ҳунар мактабларида амалиёт мазмунида бу интеграциянинг етарлича таъминланмаганлиги туфайли қатор муаммолар вужудга келмоқда.

Мазкур интеграцияни таъминлаш зарурияти ижтимоий хаёт талаби. Уцув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграциясини таъминлашни Давлат таълим стандартида белгилаб берилган талаблар доирасида амалга ошириш лозим. Амалиётлар жараёнида мазкур интеграцияни таъминлаш бу жараёнда турли интерфаол усуллар ва илFOр педагогик технологияларни қўллаш имконини беради. Амалиётлар мазмунида бу интеграцияни таъминлаш қатор педагогик имкониятларни вужудга келтиради. Амалиётлар интеграцияси бир-бирини тулдиради. Шунга кура, амалиётлар мазмунида хам бу интеграцияни амалга ошириш имкониятлари мавжуд.

Бугунги кунда билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш самарадорлигини ошириш, уцувчиларнинг амалиёт фаолиятида идрок этиш фаолликларини ривожлантириш, уларнинг идрок этиш цобилиятларини шакллантириш, амалиётларда мазкур интеграция-ни таъминлашда илмийлик тамойилига амал қилиш ҳамда бу жараёнда ушбу интеграцияни биргина фан доирасида таъминлаш мумкин эмаслиги асослаб берилган. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграцияси таъминланган шароитда уцувчилар-нинг эгаллаган билимлари самарали ривожланиши билан бирга, уларнинг идрок этиш қобилияти, фаолликлари, цизицишлари, ацлий интеллектуал имкониятлари ортишига эришилади. Мазкур интеграцияни махсус фанлар бўйича фан дастурлари, дарсликлар мутаносиб-лигини таъминловчи дидактик имконият сифатида тушуниш лозим.

Кузатишлардан маълум бўлдики, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграциясининг дидактик имкониятлари аницлан-маган. Амалиёт соҳалари мазмунини ўзлаштириш ва эгалланган ўзаро алоқадор билим, кўникма, малакаларни билиш, амалда қўллаш жараёни назарий ва амалий жихатдан тадциц этилмаган. ^озирги кунда коллежлар амалиёт мазмунида махсус фанлардан билимларни тақдим қилиш, ўқувчиларнинг юқори даражадаги кўникмалари, тафаккурини шакллантириш юзасидан эътиборга олинмай келинаётган холатлардан бири мазкур интеграцияга урта махсус таълим мазмунида етарли даражада эътибор берилмаган-лигида. Шу сабабли, янги назарий ва амалий билимларни амалиётлар мазмунига киритиш, мазкур интеграцияда зарур билим ва кўникмаларни ҳосил цилиш, ижтимоий хаёт тажрибалари ва илм-фаннинг турли сохалари учун муҳим бўлган билимларни ўқувчилар эгаллашлари учун юксак билим ва махоратга эга булган педагог-мухандисларни тайёрлаш нихоятда зарур.

Мазкур вазифаларни ечиш учун ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграциясини таъминлашни илмий жиҳатдан асослаш мақсадида амалиётларнинг мазмунини танлаш, бу жараёнда қўлланилаётган педагогик технологиялардан фойдалан-ган холда махсус фанларнинг узаро боFланган тизимини шакллан-тириш лозим. Демак, уцув ва ишлаб чицариш амалиётлари интеграцияси амалиётлар мавзулари мазмунини очиб бериш учун зарур. Мазкур интеграция амалиёт мавзуларининг мазмунини ўрганиш, ундаги муҳим тушунчаларни ажратиб олиб ўзлаштиришда цуйидаги жараёнларни фаоллаштириш имкониятини беради:

  • -    амалиёт мавзуларини урганиш жараёнида уцув ва ишлаб чицариш амалиётлари интеграцияси ҳолатини аниқлашга субъектив ёндашиш эхтимолини пасайтириш;

  • -    амалиётнинг мухим гояларини очиб беришда ахамиятга эга булган жихатларига уцувчилар эътиборини царатиш; доимий равишда уцувчилар ижодий ташаббускорлиги ва амалиёт фаолияти мустациллигини кенгайти-риш, мазкур интеграцияни самарали йўлга қўйиш учун дидактик восита турларини қўллаб, ундан фойдаланиш бўйича ташкилий ишларни босцичма-босцич амалга ошириш;

  • -    турли дидактик воситалар ёрдамида амалиётларнинг узаро узвий бирликда узлаштирилишига эришиш;

Касб хунар мактабларида амалга ошириладиган амалиётлар жараёнида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграциясини таъминлаш ўқувчиларнинг билимларини тизимлаштиришга, уларнинг мустақил фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантиришга, таълимнинг қуйи босқичларида эгаллаган билимларини чуқурлаштиришга ёрдам беради. Махсус фанлар буйича эгалланган билимларни амалиётда урганилаётган янги мавзу билан бирлаштириш мазкур интеграцияни таъминлашга ёрдам беради. Ушбу жараён ўқувчиларнинг атроф, инсон, табиат ва жамият ҳақидаги тасаввурларини шакллантиради ва бойитади. Улар асосида фанлардан эгалланган билимларни умумлаштириш вазифаси самарали ҳал этилади. Ўқувчилар махсус фанларни ўзлаштириш жараёнида асосий тушунчалар ва атамалар ёрдамида ўз билимларини ривожлантиради.

Мунтазам тарзда татбик килинадиган мазкур интеграция турли сохага оид билимларни эгаллаш, улардан доимий фойдаланиш ўқувчилар эгаллаган куникма, малакаларини мустахкамлашга хам ёрдам беради. Уларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ҳамда бу жараённинг самарадорлигини оширади. Мазкур интеграция билимларни эгаллаш, амалиётларни ташкил этишнинг дидактик имкониятларидан биридир. У ўқувчи қобилиятларини шакллантириб, ривожлантириб бориш асоси сифатида белгилаб олинган амалиёт методларига таянган ҳолда амалга оширилади.

Ўқув фанларининг умумий тузилиш элементлари амалиётда мазкур интеграцияни амалга оширишнинг қуйидаги объектив асосларини яратади:

  • -    эгалланадиган билим, тушунча ва далиллар; конунлар ва назариялар;

  • -    укувчи дунёкарашини шакллантирувчи Fоялар;

  • -    тарихий муаммолар ва илмнинг ривожланиш йули;

  • -    фаннинг методологик асослари ва методлари;

  • -    белгилаб куйилган махсус куникма ва малакалар;

Мазкур интеграция асосида амалиётларда цатор тарбиявий масалаларни хал этиш лозим, улар цуйидагилар: уцувчиларга уцув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграцияси асосида билим беришда мазкур жараённинг моҳияти, турлари ва амалга ошириш йўлларини аниқлаш; амалдаги фан дастурларида мазкур интегра-цияни аницлашга доир талабларни урганиш; танлаган сохаси буйича махсус фанларни ўзлаштиришда мазкур интеграциянинг асосий йўналишлари билан танишиш; уцувчиларга билим беришда бу интеграцияни таъминлаш натижасида ҳосил қилинган кўникма ва малакаларни амалда қўллаш имкониятларини кенгайтириш.

Касб хунар мактабларида фан дастурларини мазкур интеграция асосида такомиллаштириш ва мазмунан бир-бирига яцин фанлардан амалиётларни ташкил этишни мувофиқлаштириш муаммоларини илмий асосда хал цилиш зарур. Мазкур дастурлар фан Fоялари ва методлари, махсус фанларни ўрганишга янгича ёндашувлар, унинг ижтимоий алоцаларини акс эттириши лозим. Интеграллашиш натижасида амалиётларнинг мазмуни узгаради. Шунинг учун, янги фан дастурларида амалиётларни мазмунан илмий жиҳатдан бойитиш, эгалланиши зарур бўлган таянч билимлар ажратиб кўрсатиш, амалиётлар мазмунида ижтимоий онгнинг турли шакллари ва мазкур фаннинг ишлаб чицариш билан алоцаси уз аксини топиши лозим.

Касб хунар мактабларида амалга оширилаётган амалиётлар олдида турган долзарб муаммолардан бири илм-фаннинг муайян сохасини эгаллашга ўзини сафарбар қилган ўқувчиларнинг ижтимоий ҳаётда муносиб урин топиши учун зарур булган педагогик шарт-шароитларни вужудга келтиришдан иборат. Утказилаётган амалиётларнинг мазмунини илмий жиҳатдан мукаммаллаштириш, унинг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган технологик ишланмалар бугунги кунда ниҳоятда зарур.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  • 1 .Мавлянов.А,    Абдалова.С,    Байметов.М.М,    “Касб-ҳунар

    коллежларида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграцияси”. Услубий тавсиянома. –Т.: Фан ва технология, 2014. - 115 бет.

  • 2 .М.М.Байметов “Касб ҳунар мактабларида ўқув амалиётларини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш йўллари” ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATINAL SCIENCES №4 2021

  • 3 . Ж.А.Хамидов “О некоторых вормах методах трудового воспитания младших школьников” ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATINAL SCIENCES №2(81)2021

"Экономика и социум" №12(91) 2021

Список литературы Касб - унар мактабларидаги амалиётлар билан ишлаб чиариш жараёни кластерини таъминлашнинг назарий методик асослари

  • Мавлянов.А, Абдалова.С, Байметов.М.М, “Касб-ҳунар коллежларида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграцияси”. Услубий тавсиянома. -Т.: Фан ва технология, 2014. - 115 бет.
  • М.М.Байметов “Касб ҳунармактабларида ўқув амалиётларини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш йўллари” ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATINAL SCIENCES№42021
  • Ж.А.Хамидов “О некоторых вормах методах трудового воспитания младших школьников” ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATINAL SCIENCES №2(81)2021
Статья научная