Педагогик технология ва унинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти

Автор: Каримжонов А., Каримжонова Д.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада технология ва педагогик технологияни бир- бирига ўхшашлиги ҳамда уларни фарқини аниқлаш масалаларига эътибор қаратилган.

Технология, санъат, индивидуал маҳорат, педагогик технология, технологик жараён, системалаштириш, алгоритмлаштириш, компьютерлаштириш, стандарт.

Короткий адрес: https://sciup.org/140260991

IDR: 140260991

Текст научной статьи Педагогик технология ва унинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти

Назария амалиётда технология ёрдамида амалга оширилади. “Технология” сўзи юнонча “техно”- санъат, маҳорат, ҳунар ва “логос”-фан, сўз сўзларидан олинган. Одатда, “технология” тушунчаси ишлаб чиқариш соҳаларида қўлланилиши маълум. Технология деганда, маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида амалга ошириладиган хом-ашё, матариал ёки ярим фабрикатни қайта ишлаш, тайёрлаш, ҳолати, сифатлари ва шаклини ӯзгартириш методларининг мажмуаси тушунилади.

Умуман ишлаб чиқариш жараёнларида технология – бу фан томонидан тақдим қилинган алгоритмлар, усуллар ва воситалар тизими бӯлиб, улардан фойдаланиш фаолиятнинг олдиндан белгиланган натижаларига олиб боради, берилган миқдордаги ва сифатдаги маҳсулот олинишини кафолатлайди. Ҳозирги, замонавий ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари технологияларга таяниб иш кӯрадилар. “Технология”- бу ишлаб чиқаришнинг эришилган даражасини жамланган ифодасидир: бу фан ютуқларини жорий қилишнинг усули ҳам ва натижаси ҳамдир.

Ҳар қандай фаолият технология ёки санъат бӯлиши мумкин. Санъат интуицияга технология эса фанга асосланади. Ҳамма нарса санъатдан бошланади, кейин ҳамаси бошдан бошланиши учун технология билан тугалланади.

Санъат, яъни ҳар бир инсоннинг индивидуал (якка ўзига хос) иш услуби, усуллари воситалари мавжуд бӯлиб, индивидуал маҳорат технологиялар пайдо бўлгунга қадар устуворлик қилиб келган. Масалан, ҳар бир этикдӯз индивидуал маҳоратига таяниб ишлаган. У пойабзал тайёрлаш жараёнини бошидан охиригача бир узи бажарган. Бу ишни икир чикиригача яхши билган, амма уни бажариш узоқ вақт давомида бажарилган. Маҳсулот сифатли бўлган, охирги вақтларда аксинча, технологиялар вужудга келгач индивидуал маҳорат жамоавий маҳоартга ўз ўрнини бўшатиб берди. Технологияларда тайёр ишланмалар жорий қилинади.

Маҳсулотни тайёрлаш жараёни анча тезлашади, маҳсулот алоҳида ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятлари билан чекланиб қолмасдан, оммавий ҳолда ишлаб чиқариш учун имконият туғилади.

Худди ишлаб чиқаришдагига ӯхшаб, мактабнинг фаолияти учун ҳам моддий база талаб этилади. Тарбия жараёнлари ҳам режалаштирилади, моделлаштирилади, маълум тартибда амалга оширилади, бошқариб ва тартибга солиниб турилади. Аммо тарбия жараёнини, унга технологик ёндашишнинг тамоман ӯзгача хусусиятлари борки, улар педагогик технологияларни ишлаб чиқариш технологияларидан тубдан фарқлайди.

Педагогик технология шакллар (формалар), методлар, йӯллар, усуллар, тарбиявий воситаларни танлаб олиш ва жойлаштиришни аниқловчи психологик-педагогик кӯрсатмаларнинг мажмуидан иборат. Педагогик технология ёрдамида ӯқув тарбия ишининг биронта ёки бир неча жабҳаларида ӯқувчиларнинг билимларини, малакаларини ва кӯникмаларини ӯзлаштирилишида самарали натижаларга эришиш таъминланади.

Технологик жараён маълум бир педагогик натижага эришишга қаратилган технологик бирликларнинг маълум тизимидан иборатдир. Масалан, ӯқув предмети бӯйича дастурда белгиланган биронта мавзуни ӯрганиш шакллари ва воситалари тизими технологик жараёнга тегишли.

Педагогик технологиянинг предмети ӯқитиш ва тарбиялаш методлари ва усулларини пухта структуралаш, системалаштириш, программалаштириш, алгоритмлаштириш, стандартизациялаш асосида, компьютерлаштириш ва техникавий воситаларни қуллаган ҳолда ташкил этиладиган, ўқитувчи ва ўқитувчиларнинг ўзлаштирилишида, уларнинг хулқ-атворининг ижтимоий қимматли шаклларини ва одатларини эгалашларида барқарор ижобий натижаларга эришилади.

Педагогик технологиялар ва технологик жараёнларнинг бевосита вазифалари қаторидан қуйидагилар жой олади:

Фаолиятнинг ҳар турли соҳаларида билимларнинг чуқурлиги ва мустаҳкамлигини таъминлай олиш, малакалар ва кўникмаларнинг пухта эгаланишини таъминлаш;

Хулқ атворнинг ижтимоий қиматли шакллари ва одатларини машқини олиш ва мустаҳкамлаш;

Технологик воситалар билан ҳатти ҳаракатлар бажаришга ўргатиш;

Технологик тафаккурни, ўз ўқув ва мустақил таълим олиш фаолиятини ўз кучи билан (мустақил равишда) режалаштириш, алгоритмлаш ва стандартлаштириш ишларини ривожлантириш;

Ўқув

машғулотлари ва ижтимоий фойдали меҳнатни ташкил

қилишда технологик интизом талабларига қатъий риоя қилиш одатларини тарбиялаш.

Шундай қплиб, ўқиш, ўйин, ижтимоий фойдали ва маҳсулдор меҳнат, бадиий эстетикавий ёки спорт соғломлаштириш фаолиятида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ўзаро, бир-бирига боғлиқ иши пухта режалаштирилиб, тузиб чиқилади, программалаштирилади. Бу фаолиятни амалга оширишнинг алгоритмлари (яъни, шу фаолият билан боғлиқ аниқ масалаларни ечишнинг қоидалари ва амаллари мажмуи) ишлаб чиқарилади. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро таъсири методлари, усуллари ва воситаларининг стандарти (меъёри, намунаси) белгиланади ва

қўлланади. Шунингдек, педагогик технологиялар компьютерлаштириш ва техникавий воситалардан фойдаланишни кўзда тутади. Буларнинг барчаси педагогик технологиянинг предмети (мавзуига) тааллуқлидир.

Педагогик технология ва технологик жараёнларнинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  • 1. Баъзи бир технологик жараёнлар ўз хусусиятларига кўра тарбиявий имкониятларга эга бўлса, педагогик технологиялар эса ижодни, изланишни чегаралаб қўяди. Бундай педагогик технологиялар ўз таркибига ва уларни

  • 2.    Педагогик технологияларнинг иккинчи муҳим хусусияти таълим ва тарбияни мазмунининг “Технологиялилиги”, яъни бу мазмуннинг

  • 3.    Педагогик технологиянинг учинчи хусусияти шундан иборатки,

  • 4.    Педагогик технологиянинг яна бир муҳим хусусияти, уни тайёрлаш ва қуллашда педагог ва ўқувчиларнинг биргаликдаги ижодий фаолиятини

  • 5.    Педагогик технологиянинг яна бир хусусияти барча ўқувчилар учун бирдай, юқори даражадаги ўқув тарбия натижаларини таъминламасликларидадир. Педагогик технология механик тарздаги, ўзгармас натижага эга бўлган, ҳар қачонга бериладиган жараён бўлмасдан, балки педагог ва болаларнинг ўзаро таълимий тарбиявий муносабатларининг турли-туманлиги шароитида, уларнинг ўзаро таъсири йўналишларини аниқлаб берувчи ўзакдир.

амалга оширишнинг усулларига кўра фақат диққатни, ижрочиликни, механикавий тарзда хатти ҳаракатларни бажариш қобилиятини тарбиялайди.

технологик ишлов беришга, технологик жараённинг мазмунига айлантиришга қанчалик қулай эканлиги хизмат қилади.

ўқув тарбия жараёнида ҳар бир технологик бўғинга, системага, занжирга, усулга ўзининг энг мақсадга мувофиқ ўрнини топиш зарур. Ҳеч қандай технология жонли, ҳиссиётларга тўла инсоний муносабатларни, педагогик муомаланинг ўрнини боса олмайди. Педагогик технология психология билан алоқадор бўлиши керак.

талаб этишидадир. Педагог ўқувчиларга ҳар қанча ҳам тайёр технологик воситалар тақдим этавермасдан, балки уларни технологик жараёнларни лойиҳалаштиришда ижодий иштирок этишга жалб этиши зарур. Шунингдек, педагог ўз ўқувчиларининг психологик ва шахсий сифатларини яхши билса, унинг асосида технологик жараёнларнинг боришига индувидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Демак, ўқитишни ёки тарбиялашни технологизациялашда педагог ўз шароитларини, уларнинг таъсирини эътиборга олмаслиги мумкин эмас. Педагогик технологиянинг самарали натижаларига ўқитувчининг ўз педагогик маҳорати, ўқувчиларнинг ўқий олишлик ва ўзлаштирганлик ва тарбияланганлик даражалари, болалар жамоасининг ривожланиш даражаси, ўқитиш ва тарбиялаш шароитлари таъсир қилишини эсдан чиқармаслик даркор.

Фойдаланган адабиётлар:

  • 1.    Адметов Н.Ш. Ҳозирги замон таълимий технологиялари. Қўлланма ўқитувчилар учун. Шимкент 2002 й.

  • 2.    Каримжонов А. Педагогик тизимни бошқариш асослари. Ўқув қулланма. Тошкент 2012 й.

  • 3.    Каримжонов А. Педагогик тизимини бошқаришнинг меъёрий асослари. Ўқув қулланма. Тошкент 2021 й.

  • 4.     Каримжонов А. Педагогик маҳорат фанининг технологик ва

    концептуал асослари. Услубий мажмуа. ТВЧДПИ. Чирчиқ 2021 й.

"Экономика и социум" №10(89) 2021

Список литературы Педагогик технология ва унинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти

  • Адметов Н.Ш. Ҳозирги замон таълимий технологиялари. Қўлланма ўқитувчилар учун. Шимкент 2002 й.
  • Каримжонов А. Педагогик тизимни бошқариш асослари. Ўқув қулланма. Тошкент 2012 й.
  • Каримжонов А. Педагогик тизимини бошқаришнинг меъёрий асослари. Ўқув қулланма. Тошкент 2021 й.
  • Каримжонов А. Педагогик маҳорат фанининг технологик ва концептуал асослари. Услубий мажмуа. ТВЧДПИ. Чирчиқ 2021 й.
Статья научная