Солом оила - солом жамият

Автор: Нурматова И., Хасанбоева М.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (67), 2022 года.

Бесплатный доступ

Mақолада соғлом турмуш тарзи, бу - ҳар қандай касалликлар профилактикаси ва саломатлик, куч-қувват гаровилиги,у инсоннинг турли қирраларини ривожлантириш, муваффақиятга эришиши кенг ёритилган. Соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этган одам оиласи, меҳнат жамоаси, умуман, жамиятда ўз ўрнига эга бўлади, турли мураккаб вазиятларни енгиб ўтиш, ҳаёт қийинчиликлари олдида ўзини йўқотмасликка ўрганиши хақида фикрлар юритилган.

Оила, соғлиқ, жамият, инситут, тадқиқот, муассаса, ёндошув, механизм, ҳамкорлик, фарзанд, маърифий, маънавият

Короткий адрес: https://sciup.org/140295783

IDR: 140295783

Текст научной статьи Солом оила - солом жамият

Бугун замон биздан маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш масаласига чуқур илмий ёндашувни, муаммо ечимида инновацион усулларни куллашни, сохада илмий-тадкикот муассасалари хамда жамоат ташкилотлари билан амалий ҳамкорликда иш олиб боришни талаб этмоқда. Шундагина нотинч ва низоли оилалар муаммоларини ҳал этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оила мезонлари, “СоFлом оила — соFлом жамият” концептуал Fояни хаётга татбик этишимиз мумкин бўлади. Ушбу йўналишларда йиллар давомида йиғилиб қолган қатор муаммолар ҳам борки, улар барчамизни ташвишга солиши табиийдир. Оила — муъжаз ватан, демак, фарзандларимиз бу мукаддас маъвода усиб-улгайиши, илм чуккиларини эгаллаши, хар томонлама етук инсонлар бўлиб тарбияланиши лозим. Бундай фарзандлар ҳар қандай вазиятда хам ахд-паймонида катъий туради, эл-юрт фаровонлиги йулида садоқат билан меҳнат қилади. Модомики, фарзандларимиз етук инсонлар бўлишини истар эканмиз, улар намунали оилада камол топиши ҳақида каЙFуришимиз айни заруратдир..

Инсон аввало оила багрида униб-усади, шахс сифатида шаклланади. Фарзанд оилада жисмонан, фикран ва ахлоқан тарбияланиши, соғлом фикр, яхши ахлок билан куроллантирилиши лозим. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлокий кадриятлар кейинчалик одамлар орасида махалла-куйда, таълим муассасаларида сайкал топади. Оилада соFлом мухитни яратиш, хукукий тарбияни яхшилаш, фарзандларга чукур билим асосларини ўргатиш, уларнинг маърифатли ва маънавиятли кишилар бўлиб етишишларини таъминлаш, касб-хунар эгаллаб, жамиятга нафи тегадиган инсон булишида ота-онанинг урни бекиёсдир Х,ар томонлама баркамол, комил инсонни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ёшлар онгига таъсир килмасдан колмайди. Куриниб турибдики, оила уз мохияти билан жамият ҳaётидa турли қиррaлaрини aкс эттирaди. Шунинг учун ҳaм oилa қaтoр фaнлaрнинг ўргaниш мaвзусидир. Булaргa этнoгрaфик, дeмoгрaфик, псиxoлoгия, пeдaгoгикa, тиббиёт, ҳуқуқ, иқтисoдиёт, тaриx вa оила социология фанлари киради.

Оила ўзида мураккаб ижтимоий воқеликни ифодалайди, унда ижтимоий муносабатлар ва жараёнларнинг турли хил шакллари мужассамлашади. У билан бошқа бирор тузилмани солиштириш ўта цийин, чунки оилада турли-туман инсоний ва ижтимоий эхтиёжлар цондирилади. Оила узида шундай ижтимоий бирликни ифодалайдики, у инсоннинг бутун ҳаётига татигулик из қолдиради. Булардан шундай хулоса келиб чиқадики, оила тўғрисида объектив илмий тадқиқотга жазм этишни ўзи осон эмас. Бир социологнинг таъкидлаганидек, “оилани объектив тадқиқ қилмоқ учун у тўғрисида ҳаддан ташқари кўп биламиз”. Демак, оила туFрисида енгил-елпи тадцицотлар утказиш асло тугри келмайди. Ҳар қандай жамият тараққиётида соғлом оиланинг ўрни беқиёсдир. Чунки тирик организмнинг саломатлиги уни ташкил қилувчи ҳар бир ҳужайранинг соғломлигига боғлиқ бўлганидек, оила ҳам давлат, жамият деб аталган бутун бир организмни ташкил этувчи ҳужайрадир. Сомом бола - мустахкам ва соглом оиланинг мевасидир.

Ёш авлодни маънавий-ахлоций, маданий-маърифий жихатдан етук инсонлар қилиб тарбиялаш иши биринчи навбатда оиладан бошланади. Бу борада баркамол авлодни тарбиялашда ота-она, махалла ва таълим муассасаларининг хамкорлиги мухим ахамият касб этади.

Айниқса, ушбу ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш ўсмирлар орасида қаровсизлик, тартиббузарлик, жиноятчилик ва шунга ўхшаш маиший бузуқликлар билан шуғулланишнинг олдини олишда муҳим тарбия воситасидир.Боланинг цандай инсон булиб вояга етиши ота-она тарбияси ва атроф - мухит таъсирига боFлик. Бола тарбиясида уларнинг ёш жихатига, рухият ва тушунчасига, феъл-атворига алохида ахамият бериш зарурдир. Шундай экан, ёш авлод тарбияси билан шутулланадиган, оилада - ота-оналар, махаллада - цуни-цушни ва кенг жамоатчилик, таълим муассасасида – ўқитувчи ва мураббийлар келгуси авлод баркамоллиги ҳамда ўғил-қизларимизнинг улуғ аждодларимизга хос оқил бўлишлари учун масъулдирлар.Хуллас, тарбия ишларини ҳамкорликда олиб борилиши доимо ижобий натижа берган. Ушбу ишларни тизимли олиб бориш ва мувофиқлаштиришга бўлган эҳтиёж бугунги таълим-тарбия жараёнига масъул вазирлик, манфаатдор ташкилот ва идоралар олдига долзарб вазифаларни қўймоқда.

Бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий

ўзгаришлар ёшлар онгига таъсир қилмасдан қолмаслиги ҳамда ҳозирги таълим муассасаларида таълим-тарбия олаётган ёш авлод эртага бизнинг қўлимиздан ишимизни оладиган, ҳаётимизни давом эттириб, ўзидан кейинги авлодга етказувчи ворислар эканлиги айни ҳақиқатдир. Мазкур тарбия тизими асосида юртимизда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини бугунги кунда бутун дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда.

Муҳтасар қилганда, тарбия – туб моҳияти билан жамият кўламида амалга ошириладиган ишдир. Ҳар бир болага муносабат ота-онанинг ҳам, ўқитувчининг ҳам, жамоатчиликнинг ҳам миллатга, Ватанга бўлган муносабатини акс эттиради. Демак, тарбияни фақат оилага, таълим муассасасига ташлаб қўймай, бутун жамоатчилик ҳамкорлигида, яъни давлат ва нодавлат ташкилотлари яқин ҳамкорликда иш юритсагина, ўсиб келаётган ёш авлод баркамол, ҳар томонлама етук бўлиб этишади.

Фойдаланган адабиётлар:

  • 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон,

    2014. – 46 б.

  • 2.    Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ / Ш.М. Мирзиёев. – Тошкент: Ўзбекистон, 2016. – 56 б.

  • 3.    Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 491 б.

  • 4.    Мельникова Э.И.Профилактика безнадзорности детей и подростков.– М., 2002.– С. 36.

  • 5.    Nurmatova, I., Shodmonova, M., Maxmuda, O., Gulsevar, K., & Durdona, S. (2021). Functional Study Of The Impact Of Tourism On The Economy. The American Journal of Interdisciplinary Innovations Research , 3 (01), 137-141.

  • 6.    Nurmatova, I. (2022). Social Technologies of Ethical Normalization at a New Stage of Development. American Journal of Social and Humanitarian Research , 3 (6), 18-21.

  • 7.    Nurmatova, I. (2022). The role of ethical normalization in the formation of the spiritual environment of society. Asian Journal of Multidimensional Research , 11 (4), 81-85.

  • 8.    Karimov, U. U. (2021). Scientific and Theoretical Foundations of the Formation of the Social Environment in the Family. Oriental Journal of Social Sciences , 37-40.

  • 9.    Iroda, N., Tursunoy, E., Farangiz, I., Ergashxon, A., & Shahnoza, I. (2021). The main approaches to the study of aging and the tasks of gerontology. ACADEMICIA: AN INTERNATIONAL MULTIDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL , 11 (1), 1089-1092.

  • 10.    Нурматова, И. А. (2021). Ҳозирги даврда оила тарбиясини юксалтиришнинг устувор йўналишлари. Молодой ученый , (5), 384-386.

  • 11.    Umaralievich, K. U. SPIRITUAL EDUCATION OF STUDENTS OF PEDAGOGICAL UNIVERSITIES ON THE BASIS OF CULTURAL AND HUMANISTIC APPROACH.

  • 12.    Rayimov, A. A., & Karimova, G. Y. (2021). Social Aspects Of The Formation Of Social Activity In Youth. Oriental Journal of Social Sciences , 2932.

Список литературы Солом оила - солом жамият

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2014. – 46 б.
  • Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ / Ш.М. Мирзиёев. – Тошкент: Ўзбекистон, 2016. – 56 б.
  • Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 491 б.
  • Мельникова Э.И.Профилактика безнадзорности детей и подростков.– М., 2002.– С. 36.
  • Nurmatova, I., Shodmonova, M., Maxmuda, O., Gulsevar, K., & Durdona, S. (2021). Functional Study Of The Impact Of Tourism On The Economy. The American Journal of Interdisciplinary Innovations Research, 3(01), 137-141.
  • Nurmatova, I. (2022). Social Technologies of Ethical Normalization at a New Stage of Development. American Journal of Social and Humanitarian Research, 3(6), 18-21.
  • Nurmatova, I. (2022). The role of ethical normalization in the formation of the spiritual environment of society. Asian Journal of Multidimensional Research, 11(4), 81-85.
  • Karimov, U. U. (2021). Scientific and Theoretical Foundations of the Formation of the Social Environment in the Family. Oriental Journal of Social Sciences, 37-40.
  • Iroda, N., Tursunoy, E., Farangiz, I., Ergashxon, A., & Shahnoza, I. (2021). The main approaches to the study of aging and the tasks of gerontology. ACADEMICIA: AN INTERNATIONAL MULTIDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL, 11(1), 1089-1092.
  • Нурматова, И. А. (2021). Ҳозирги даврда оила тарбиясини юксалтиришнинг устувор йўналишлари. Молодой ученый, (5), 384-386.
  • Umaralievich, K. U. SPIRITUAL EDUCATION OF STUDENTS OF PEDAGOGICAL UNIVERSITIES ON THE BASIS OF CULTURAL AND HUMANISTIC APPROACH.
  • Rayimov, A. A., & Karimova, G. Y. (2021). Social Aspects Of The Formation Of Social Activity In Youth. Oriental Journal of Social Sciences, 29-32.
Еще
Статья научная