Статьи журнала - Re-health journal
Все статьи: 588
Юрак ишемик касаллигини тарқалиш сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш
Статья научная
Ушбу мақолада Ўзбекистонда ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари юқумсиз касалликлар хавф омилларинингтарқалганлиги мунтазам ортиб бораётганлигини кўрсатиб ўтилган. Ахолига норационал овқатланиш, зарарли одатлар, кам харакатлилик тўғрисида ва юрак қон томир касалликлари хавф омиллари хақида ахолини билими пастлиги ва бу ҳолат кўп оғир асоратларга олиб келиши мумкинлигини тушунтиришимиз кераклиги аниқланган. Хавф омилларининг олдини олиш ва тиббий-санитария ёрдами сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни жорий қилиш миллионлаб барвақт ўлимларнинг олдини олиш имкониятини бериши айтиб ўтилган.
Бесплатно
Статья научная
Клиник амалиётда биз тез-тез баъзи беморларда юракнинг ишемик касаллиги (ЮИК) билан бирга сурункали обструктив ўпка касаллиги (СОЎК) аниқланиши фактига дуч келамиз. ЖССТ маълумотларига кўра, СОЎК дунёда ўлим сабаблари орасида 4-ўринни эгаллайди ва дунёда унинг тарқалиши 210 миллионга яқинни ташкил қилади.АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистика идораси маълумотларига кўра, мамлакатда СОЎК нинг тарқалиши 3000 га яқин 100 минг аҳолига тўғри келади ва ҳар йили ўсиб бормоқда. Aдабиёт маълумотларига кўра, юракнинг ишемик касаллиги (ЮИК) касаллиги бўлган беморларнинг тахминан 61,7 фоизида СОЎК бор. Коморбидлик муаммоси умумий амалиёт шифокорлари учун ҳам, кардиологлар учун ҳам долзарбдир.
Бесплатно
Статья научная
Атмосфера босими, хаво нисбий намлиги, хаво харорати ва қуёш ёғдуси каби метеоомиллар яра касаллиги асоратлари хатар омили сифатида тасдиқланади. 659та беморни уч йиллик кузатув натижалари бўйича уларни хисобга олиш яра касаллиги асоратларининг метеопрогнозлашга асосланган донозологик ташхисини такомиллаштиради. Биз томондан шу асос билан яра касаллиги асоратларини бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактикаси тизими водий учун муқобиллаштирилиб яратилди хамда амалиётлантирилди.
Бесплатно
Яра касаллиги скрининги ва асоратланишларининг худудий жиҳатлари
Статья научная
7250 та 15-70 ёшли ахоли орасида 10 фоизли танлов эпидемиологик текширув учун ажратилди. Шулардан 613таси тўлиқ скринингли текширувдан эпидемиологик, клиник, инструментал, биохимик ва фармакоэпидемиологик усуллар қўлланилиб ўтказилди. Мухим хулосаларга келинди, хусусан хозирги вақтда превентив гастроэнтерологияни ривожлантириш эхтиёж ва заруриятга айланган. Клиник гастроэнтерологиянинг етакчилари ёки тажрибали асосчилари-"эски генераллари"профилактик тиббиёт томон еталашлари лозим, клиник гастроэнтерологияни "байроқ қилиб олиб" еталашда давом этмасликлари керак.
Бесплатно
Статья научная
Андижон шароитида проспектив клинико-метеорологик кузатув 813 та яра касаллиги билан беморларда амалга оширилди. Данишевский усули, сўровномали, клиник-инструментал ва лаборатор текширув усуллари қўлланилди. Исботландики, клиник-метеорологик кузатувлар асосида яратилган прогнозлаш жадвалларини хирургияда жорий қилиш жарроҳлик амалиётлари сифатини ва самарасини оширади, гастродуодуоденал ўткир асоратлар хавфини беморларда камайтиради ёки тўлиқ олдини олиш мумкин. Метеохдонопрофилактика ва хронохирургик стратегия тиббий прогнозлашга асосланган метеопрофилактика тизимига қўрилиши керак.
Бесплатно
Қандли диабетга чалинган беморларда камқонлик синдромини замонавий усулларда даволаш ва олдини олиш
Статья научная
Қандли диабет-бу ошқозон ости бези етарли миқдорда инсулин ишлаб чиқармаса (бу ҳолда биз 1-тоифа қандли диабет ҳақида гапирамиз) ёки организм ишлаб чиқарилган инсулинни самарасиз ишлаца (мос равишда бу вариант 2-тур қандли диабетни тавсифлайди) ривожланадиган сурункали касаллик. Маълумки, инсулин ошқозон ости безининг бета ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилади. Унинг энг муҳим вазифаси углеводлар алмашинувида иштирок этишдир. Ушбу гормон ёрдамида ошқозон ости бези қондаги глюкоза даражасини тартибга солади, чунки инсулин ҳужайраларга глюкоза етказиб беради ва шу билан қон шакарининг пасайишига ҳисса қўшади. Қандли диабетнинг генетик жиҳатдан аниқланган ва ирсий мойиллик шакллари мавжуд эмас. Ушбу мақолада қандли диабет касаллигининг таснифида диабетнинг 1 ва 2 турлари, ҳомиладорлик қандли диабет, шунингдек диабетнинг бошқа ўзига хос турлари ажратилиши, Бошқа ўзига хос турларга, масалан, балоғатга етмаган МОДЙ-диабет кириши; инсулин рецепторлари функциясининг бузилиши туфайли генетик аномалиялар; турли ендокринопатиялар; сурункали панкреатит фонида диабет ва сурункали камқонлик касалликларининг кечиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
Бесплатно
Қизлар ва ўсмирларнинг репродуктив саломатлигини баҳолаш
Статья научная
Иқтисодий инқироз, туғилишнинг паст даражаси ва ўлимнинг юқори даражаси шароитида аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш муаммоси алоҳида ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, давлат учун устувор вазифага айланади. Сўнгги 10 йил ичида мутлақо соғлом қизларнинг улуши 28,6 дан 6,3% гача камайди. Қизларда ўспиринлик билан касалланиш даражаси ўғил болаларникига қараганда 10-15% юқори. Соматик патологиянинг кўпайиши фонида ўспиринларда репродуктив тизим билан касалланишнинг кўпайиши сезиларли ўлчамларга эга бўлиб, келажакда репродуктив функцияни амалга ошириш учун ноқулай фон яратмоқда. Сўнгги 10 йил ичида ўспирин қизларда ҳайз пайтида бузилишлар сони 3,5 баравар, яллиғланиш касалликлари частотаси 5,4 баравар кўпайди. Бу ҳолат асосан ўспирин ёшлар муҳитида давом етаётган ноқулай жараёнлар ва тенденциялар билан боғлиқ бўлиб, бу ерда жамиятнинг кейинги кўпайиши учун асослар яратилади.
Бесплатно
Ҳомиладорларда фармакоэпидемиологиянинг долзарб масалалари
Статья научная
Ҳомиладорлик даври дорили терапия хавфини оширувчи организмнинг ўзгаришлари билан кечишига мақолада урғу берилади. Шунинг учун ҳомиладорларда дори воситаларини тавсия этишда эътиборга олиниши керак бўлган омиллар муфассал келтирилган, ҳомилада дори воситаларнинг фармакокинетикаси хусисиятлари ихчам ва батафсил йўриқнома сифатида баён қилинган.
Бесплатно