Статьи журнала - Life Sciences and Agriculture

Все статьи: 252

Тупроқ унумдорлигига ноанъанавий органо-минерал компостларни қўллаш самарадорлиги

Тупроқ унумдорлигига ноанъанавий органо-минерал компостларни қўллаш самарадорлиги

Болтаев С., Бойназаров О., Имамов Ф., Абдиназаров Ж., Артиқова Д., Турдимов Б.

Статья научная

Мақолада тақир ва тақирсимон тупроқларнинг унумдорлигини оширишда қўшимча озиқа сифатида ноанъанавий органо-минерал компостларни турли меъёр ва муддатларда қўллашнинг тупроқ сув-физик ва агрокимёвий хоссалари ўзгаришига таъсири баён этилган.

Бесплатно

Тупроқсувўтлари ва уларни ўрганиш усуллари

Тупроқсувўтлари ва уларни ўрганиш усуллари

Абдуманнонов Асадбек Абдурашид ўғли, Турсунова Шаходатхон Абдужаборовна

Статья научная

Бугунги кунда дунёда тупроқ барқарорлигини таъминлаш, тупроқ типларининг экология-санитария холатини баҳолаш ва тупроқнинг турли типларга ажралишида тупроқ микрофлорасининг ўрнини асослашга катта эътибор қаратилган. Шунга кўра, антропоген омиллар таъсири остида бўлган тупроқлардаги альгофлоранинг шаклланиш қонуниятларини асослаш ва амалиётга жорий этиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Ушбу мақолада тупроқ типлари ва бу тупроқларда яшовчи тупроқ сувўтлари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Бесплатно

Тупроққа минимал ишлов бериш технологияси бўйича ишловчи комбинациялашганмакка сеялкасининг конструкциясини ишлаб чиқиш

Тупроққа минимал ишлов бериш технологияси бўйича ишловчи комбинациялашганмакка сеялкасининг конструкциясини ишлаб чиқиш

Худойбердиев Т.С., Болтабоев Б.Р., Турсунов Б.Н., Абдуллаев О.

Статья научная

Kейинги пайтларда қишлоқ хўжалик соҳасига тупроққа минимал ишлов бериш технологияси кенг кириб келмоқда. Бу технология, айниқса, ғалла ҳосили йигиштириб олингандан сўнг такрорий экин сифатида макка уруғини экиб ундан юқори хосил олинишида ўзини ижобий томонларини кўрсатмоқда. Лекин, ғалла йигиштириб олингандан сўнг, тупроқ зичлиги ўта юқорилиги учун, экиш агрегатининг тупроқ билан муносабатда бўлувчи ишчи органларни танлашда уларнинг мустахкамликка бўлган чидамлилигига катта эътибор бериш керак бўлади. Мақолада, ғалла йигиштириб олинган майдонларга бир вақтнинг ўзида макка уруғини экиб, тупроқларни ўғитлаб ва сўғориш ариғини очиб кетувчи комбинациялашган сеялканинг конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари келтирилган. Ишлаб чиқилган сеялканинг тажриба нусхаси тайёрланиб бирламчи дала синовлари ўтказилди. Синовлар, таклиф этилаётган комбинациялашган макка экувчи сеялканинг барча танланган ишчи органлари, зичлиги юқори бўлган тупроқларда самарали ишлашини ва экиш жараёни агротехник талабларга тўла жавоб беришини кўрсатди.

Бесплатно

Турлараро F1,F2-ўсимликларида ва ота-она шаклларида 1000 дона чигит вазни кўрсаткичларининг ўзгарувчанлиги ва ирсийланиши

Турлараро F1,F2-ўсимликларида ва ота-она шаклларида 1000 дона чигит вазни кўрсаткичларининг ўзгарувчанлиги ва ирсийланиши

Набиева Наргизахон Назиржоновна, Хусанова Анора Рустамбоевна

Статья научная

Oддий дурагайларнинг F1 авлодида, битта кўсакдаги пахта вазнининг ижобий гетерозис ва оралиқ ҳолда ирсийланишини ҳамда қўш ва мураккаб дурагайларда оралиқ ҳолатда ирсийланишини, шунингдек, 1000 дона чигит вазни бўйича ҳам F1 авлодида гетерозис ҳолати ва кейинги авлодларида кучли ўзгарувчанлик қайд этилганлигини ва бунинг натижасида траснгрессив рекомбинантлар ажратиб олинган.

Бесплатно

Турли компонентли суспензияларнинг кузги буғдой барги биокимёвий таркибига таъсири

Турли компонентли суспензияларнинг кузги буғдой барги биокимёвий таркибига таъсири

Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна

Статья научная

Қишлоқ хўжалик экинлари тупроқдан озиқ моддаларни турли миқдор ва нисбатларда олиб чиқиб кетади. Бунда ўсимликларнинг тури ва нави билан бир қаторда тупроқ-иқлим шароитлари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олиш учун ўғит меъёрларини туғри белгилашда тупроқ, ўсимлик, ўғит, иқлимҳамда агротехникавий тадбирлар ўртасидаги боғликликлар ҳисобга олиниши лозим.

Бесплатно

Турли препаратлар самараси асосида буғдой дон ҳосилини зарарли организимлардан ҳимоя қилиш

Турли препаратлар самараси асосида буғдой дон ҳосилини зарарли организимлардан ҳимоя қилиш

Амирқулов О.С.

Статья научная

Мақолада кузги бошоқли дон экинларини зарарли организимлардан ҳимоя қилишда турли пестицидлар асосида зараркунандалардан буғдойни турли ривожланиш даврларида қарши кураш самараси кўрсатилган.

Бесплатно

Турли экиш асосида соя экиннинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ва тупроқ унумдорлигининг ўзгариши

Турли экиш асосида соя экиннинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ва тупроқ унумдорлигининг ўзгариши

Амиркулов Отабек Сайдуллаевич

Статья научная

Pеспубликанинг жанубий минтақалари шароитида бошоқли дон экинларидан сонг такрорий экинлар дивертификациясини ишлаб чиқиш асосида, уларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги ролини аниқлашга қаратилган.

Бесплатно

Турли экиш усули билан такрорий экинларни етиштириш самараси

Турли экиш усули билан такрорий экинларни етиштириш самараси

Халилов Н., Амирулов О.С.

Статья обзорная

Tадқиқотда такрорий экинлар тупроқни чизеллаб (20-25 см) экилганда, тупроққа ишлов бермасдан «Фанкхаузер» сеялкасида экилганда ҳосилдорликнинг тупроқни шудгорлаб экишга нисбатан пасайиши ёритиб берилган.

Бесплатно

Тут ипак қуртининг ингичка ипак толали дурагайлар олиш учун партеногенетик клонлардан фойдаланиш

Тут ипак қуртининг ингичка ипак толали дурагайлар олиш учун партеногенетик клонлардан фойдаланиш

Данияров Умирзак Тухтамурадович, Сохибова Нигора Садритдиновна

Статья научная

Ипак толасининг сифатини ошириш учун танлаб олинган партеноклонлардан ипак қуртларнинг яшовчанлиги, пиллаларнинг ипак бериши ва пилла толасининг ингичкалиги бўйича 9пк ва АПК энг яхши клонлар эканлиги аниқланди. Дурагайлашда тут ипак қуртининг партеногенетик клонларидан фойдаланиш орқали пилла толасининг сифатини ошириш мумкинлиги исботланди. Клон-зотли дурагайлар учун мақбул (компонент)-зот сифатида АПК, 9пк партеноклонлари ва пилла толасининг юқори технологик хусусиятларига эга бўлган Я-120 зотидан фойдаланиш орқали дурагайларни 100 фоизлик тозаликка, юқори гетерозисликка ва ингичка ипак толага эга бўлишига эришиш мумкинлиги илмий асосланди.

Бесплатно

Узбекистан в контексте региональной экономической интеграции

Узбекистан в контексте региональной экономической интеграции

Нурматов Абдурашид

Статья научная

В данной статье рассматриваются взаимодействие национальной экономики Республики Узбекистан с экономикой соседних стран, проблемы активизации региональной экономической интеграции в рамках интеграционных объединений, а также выявление перспектив интеграционных процессов с участием Узбекистана.

Бесплатно

Универсал–комбинациялашган культиватор- ўғитлагичнинг янги конструкцияси

Универсал–комбинациялашган культиватор- ўғитлагичнинг янги конструкцияси

Худойбердиев Толиб Солиевич, Нурматов Ш.Н., Болтабоев Баходир Рзиевич, Холдаров Муаммаджон Шохрухбек Ли, Абдуманнопов Абдулло Махаммадсоли

Статья научная

Pахтадан юқори хосил етиштиришда агротехник тадбирларнинг ва уларнинг орасида ғўза қатор ораларига муддатида сифатли ишлов бериш хамда чуқур юмшатишнинг ўрни ўта мухимдир. Лекин, хозирги кунда қўлланилаётган култиваторлар секцияли бўлмагани учун уни трактор билан агрегатлаш ва керакли ишчи органларини ўрнатиш учун кўп мехнат ва вақт сарф қилиниши билан бирга тупроқни чуқур юмшатиш кўзда тутилмаган. Мақолада, муаммони ечиш мақсадида, ғўза қатор ораларига ишлов берувчи осма культиваторнинг янги универсал-комбинациялашган конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган илмий-тадқиқотларнинг натижалари келтирилган. Таклиф этилаётган осма универсал-комбинациялашган секцияли култиватор-озиқлантиргичнинг конструкцияси нисбатан содда бўлиб, ғўза қатор ораларига ишлов беради ва ўғитлайди хамда керакли бўлганда чуқур юмшатади.

Бесплатно

Урбанизация жараёнларининг қишлоқ хўжалиги ривожланишига таъсири

Урбанизация жараёнларининг қишлоқ хўжалиги ривожланишига таъсири

Эгамбердиева Матлуба Маманазаровна, Абдалова Зулхумор Таировна, Аманбаева Зида Абдубоисовна

Статья научная

Шаҳарларнинг кенгайиши ва шаҳар турмуш тарзининг тарқалиши жараёнлари қишлоқ жойларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳам акс этади. Ушбу мақолада урбанизация жараёнларининг қишлоқ хўжалиги ривожланишига таъсири, ердан фойдаланишдаги ўзгаришлар, ҳайдаладиган ерлар ҳисобига шаҳарлар кенгайишининг минтақавий хусусиятлари ва унинг оқибатлари кўриб чиқилган.

Бесплатно

Уруғдорилагич препаратларнинг заъфарон зараркунанда ва касалликларига таъсири

Уруғдорилагич препаратларнинг заъфарон зараркунанда ва касалликларига таъсири

Нуралиев Х.Х., Мминова Р.Д.

Статья научная

Yшбу мақолада Экма заъфарон (Crocus sativus L.) ўсимлигининг касалликлари ва зараркунандаларига қарши уруғдорилагич препаратларнинг биологик самарадорлигини ўрганиш бўйича маълумотлар баён этилган. Шафрон касаллик ва зараркунандаларига қарши ўсимлик пиёзбошлариниэкишдан олдин қуйидаги препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади: Аваланче,70 % н.кук. (5,0 л/т), Гаучо М, 58,5 % н.кук. (6,0 л/т) ва Максим 2,5% сус.к (0,4 л/т) , Фундазол 50% н.кук. (2,5 кг/т).

Бесплатно

Уруғнинг унувчанлигига 1000 дона дон вазнининг таъсири

Уруғнинг унувчанлигига 1000 дона дон вазнининг таъсири

Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Обилов Нурбек Эркинович

Статья научная

Yшбу мақола 1000 дона дон вазнининг уруғнинг унувчанлигига ва ўсиб ривожланишига таъсири, донни фракцияларга ажратиб, энг сара уруғ экилганда навдорлик хусусиятини яхшиланиши ҳақида баён этилган.

Бесплатно

ХС-2 биопрепаратини соя ўсимлиги хосилдорлигига таъсири

ХС-2 биопрепаратини соя ўсимлиги хосилдорлигига таъсири

Асаров И.Р., Исаков Х., Жамолова Х.М., Маматулова .О.

Статья научная

Mақолада соя ўсимлигидан юқори ва сифатли ҳосил олишда ХС-2 биопрепаратини таъсири, турли хил вариантлардаги ХС-2 биопрепарати эритмаларида ивитилган уруғларни униб чиқиши натижасида хосил бўлган поя, илдиз узунлиги ва барглар сонини солиштириб ўрганилди.

Бесплатно

Хантал экини ривожланишига минерал ўғитларнинг таъсири

Хантал экини ривожланишига минерал ўғитларнинг таъсири

Узаов Улом Окбутаевич, Аллаева Дилдора

Статья научная

Mақолада хантал экинининг ривожланишига минерал ўғитларнинг таъсиритадқиқ қилинганлиги келтирилган. Хантал экинининг ривожланиши ҳаво ҳарорати, тупроқ намлиги, тупроқ ҳарорати,экиш меъёрлари ва муддатларидан ташқари минерал ўғитларнинг муддат ва меъёрларигаҳам бевосита боғлиқлиги таъкидланган.

Бесплатно

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик тузилмалари фаолияти мезонлари ва ишчанлик муҳитиa

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик тузилмалари фаолияти мезонлари ва ишчанлик муҳитиa

Комолов Хурсанбек Хасанович

Статья научная

Yшбу мақолада хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик тузилмалари фаолияти мезонлари ва ишчанлик муҳити каби масалалар кўриб чиқилган. Хусусан, хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, мамлакатимиз ва хорижлик иқтисодчи-олимларнинг хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик тузилмалари фаолиятини ривожлантириш, улар фаолиятини баҳолаш мезонларига бағишланган фикрлари ва ушбу мавзуда муаллифнинг фикр- мулоҳазалари ўз аксини топган.

Бесплатно

Хиназолон-4 пропаргилли хосилаларининг бугдой уруғининг унувчанлигига таъсири

Хиназолон-4 пропаргилли хосилаларининг бугдой уруғининг унувчанлигига таъсири

Музаффаров Адил Ахмадбекович, Хожиматова Шахноза Рахматалиевна

Статья научная

Yшбу мақолада хиназолон-4 нинг пропаргилли ҳосиласи бўлган АИХ-8 препаратининг бугдой уруғи унувчанлигига таъсирини ўрганиш учун олиб борилган тажрибалар натижалари келтирилган ва биологик фаоллиги аниқланган.

Бесплатно

Циклические комплексные соединения растительного происхождения

Циклические комплексные соединения растительного происхождения

Хомидов Иномидин Илмидинович

Статья научная

В данной статье приведены выделения, идентификация, некоторые свойства и области применения природных циклических комплексных соединений, так называемые - краун- эфиры. Краун-эфиры, с химической точки зрения, являются гетероциклическими соединениями. Своеобразность краун-эфиров заключается в том, что они способны образовать циклические макромолекулы с различными атомами.

Бесплатно

Шафтолида кенг таркаланган замбуруғли касалликлардан бири – клястероспориоз

Шафтолида кенг таркаланган замбуруғли касалликлардан бири – клястероспориоз

Мирзаитова Мукаддамхон Камилджановна, Каримов Отабек Камолдинович, Давлатова Феруза Анваровна

Статья обзорная

Mақола ҳозирда боғдорлик ва сабзавотчилик соҳасини рентабелли тармоққа айлантириш учун Республикамизда барча шарт-шароитлар мавжудлиги ва бу соҳада дуч келаётган айрим камчиликлар, шафтоли етиштиришда унда учрайдиган замбуруғли касалликларни ўрганиш ва уларга қарши кураш чора-тадбирида қўлланилаётган кимёвий воситаларни тажриба синовларига бағишланган.

Бесплатно

Журнал