Life Sciences and Agriculture
Journal articles - Life Sciences and Agriculture
All articles: 284
Эффективные меры борьбы с лесными болезнями
Scientific article
В статье обсуждается вопрос состава возбудителей болезней хвойных декоративных культур. Было выявлено 9 видов микромицетов из 7 родов 3 семейств 3 порядка царства Fungi вызывающих корневые гнили (фузариоз, питиоз), усыхание, ржавчину можжевельника и виды вызывающих чернь хвои.
Free
Scientific article
Yшбу мақолада юмшоқ буғдой (Triticum aestivum L.) нинг баъзи буғдой навлари дон таркибидаги темир ва рух элементлари кўп сақлайдиган генотиплар ҳақида сўз боради.
Free
Юмшоқ буғдойда ўтказилган оддий ва мураккаб дурагайлаш ишлари натижалари
Scientific article
Yшбу тадқиқотда юмшоқ буғдойнинг турли экотипларга мансуб бўлган нав ва тизмалари иштирокида оддий ва мураккаб дурагайлаш ишлари олиб борилган. Дурагайлаш натижасида олинган дурагай авлодларида донлар ҳосил бўлиш самарадорлиги аниқланган. Мақсадга мувофиқ янги навлар яратишда дурагайлаш усуллари самарадорлиги ва донор навлар белги ҳусусиятларини эътиборга олиш ишлари ҳақида сўз юритилган.
Free
Юмшоқ буғдойнинг бошоқлаш-пишиш даврида иссиқликнинг таъсири
Scientific article
Gанубий минтақаларида юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ-иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилган. Ушбу мақолада ташқи муҳит омилларига чидамли навларни бардошлилик хусусиятлари келтирилган.
Free
Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси
Scientific article
Bуғдойнинг жаҳон коллекция нав ва намуналарини ўрганиш, уларни маҳаллийлаштириш билан бир қаторда синтетик селекция асосида олинган маҳаллий дурагай ашёлар, тизмаларни ҳар томонлама ўрганиш, андоза навлардан юқори кўрсаткичга эга тизмаларни нав синовларига ўтказиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш ҳам селекция йўналишининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Free
Янги буғдой навларнинг яратишда ҳосилдорлик ва ўсув даврининг ахамияти
Scientific article
Hавларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда навларни тўғри танлаш ва минтақалар бўйича жойлаштириш асосий талаблардан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда асосан янги навларни экиш мухимдир. Ушбу макола янги навлар ва янги яратилаётган тизмалардан фойдаланилган ҳолда, тажриба олиб борилиб, вегетация даври ҳосилдорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди.
Free
Ғалла майдонларида сариқ занг касаллигининг тарқалишини аниқлаш
Scientific article
Mақолада Республикамизнинг ғалла майдонларида сўнгги йиллиларда сариқ занг касаллигини тарқалиши ва экилган навларнингкасалик билан касалланиш даражаси ёритилган.
Free
Ғалладан бўшаган майдонларга турли экишнинг дуккакли мош ҳосили элементлари ўзгаришига таъсири
Scientific article
Ғалла ўрим-йиғимидан кейин такрорий экин сифатида етиштирилган мош экининг турли экиш усулларига нисбатан эрта муддатда ҳамда анъанавий экиш усулида тупроққа экилганда ҳосилдорликнинг ўзгаришига таъсири кўрсатиб ўтилган.
Free
Ғаллани бегона ўтлардан ҳимоя қилишда суспензия ва пестицидларнинг самарасини ўрганиш
Scientific article
Yшбу мақолада дон ва дуккакли ўсимликларни бегона ўтлардан ҳимоя қилишда ишлатиладиган суспензия ва пестицидлардан комплекс ва алоҳида фойдаланиш самараси келтирилган.
Free
Ғилдираклар контакт юзасидаги реакция кучларнинг бурилишга қаршилигини аниқлаш
Scientific article
Mақолада, автомобиллар ғилдиракларининг контакт юзасида бурилиш жараёнида хосил бўлувчи кўндаланг қаршилик реакция кучлари, уни енгиш учун сарфланадиган кучлар ва уларни куч баланси тенгламасида хисобга олиниши тахлил қилинган. Бурилиш пайтида ғилдирак контакт юзасида хосил бўладиган кўндаланг реакция кучлари автомобилнинг харакати учун сарфланадиган кучнинг таркибий қисми хисобланиши кўрсатилди ва бурилиш пайтида кўндаланг кучнинг миқдори қанча бўлса, харакати учун сарфланадиган куч шунчага камайиши аниқ ланди.
Free
Қалқондорларнинг мевали боғларга зарари
Scientific article
Мақолада қалқондорларнинг тур-таркиби, биоэкологик хусусиятлари, жумладан Ўрта осиё вергулсимон қалқондорининг ўсимликларга зарари ҳамда уларга қарши паразит ва йиртқичлардан фойдаланишни ривожлантириш ҳақида сўз юритилган.
Free
Қаттиқ буғдой F1 дурагайларида 1000 дона дон вазнининг ирсийланиши
Scientific article
Мақолада лалмикор майдонлар учун қаттиқ буғдойнинг 39 та F1 дурагайларининг 1000 дона дон вазнининг ирсийланиши тахлил натижалари келтирилган.
Free
Қаттиқ буғдой ўсиш-ривожланишига озиқлантириш ва суғоришнинг таъсири
Scientific article
Kузги буғдойни куз ва баҳор мавсумида суғориш ва озиқлантириш ўсимликнинг яхши тупланишига, ўсиш-ривожланиш жараёнларининг мақбул қечишига ижобий таъсир кўрсатади.Азотли ўғитлар етарли меъёрда қўлланилганда буғдойнинг бошоқлари йирик бўлиб, бошоқдаги донлар сони тўлиқ шаклланиши ҳамда донлар тўлиқ бўлишини таъминлайди. Суғориш ва озиқлантириш режимини тўғри белгилаш 1000 та дон массаси, дон шишасимонлиги ва сифати юқори бўлишига, сифатли ун тайёрланишига узвий боғлиқдир. Мазкур мақолада, қаттиқ буғдой етиштиришда суғориш ва озиқлантиришнинг ўсимликнинг ўсиш-ривожланиши (ўсимлик бўйи)га боғлиқлиги ифодаланган.
Free
Қаттиқ буғдойда қимматли хўжалик белгилари устун бўлган навларни танлаш
Scientific article
Mазкур мақолада ҳозирги кунда ғаллачилик соҳасида долзарб муоммалардан бири бўлиб келаётган қимматли хўжалик белгилари, ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларига эга бўлган қаттиқ буғдойнинг нав ва тизмаларида тадқиқот натижалари ёритилган. Шу билан бирга, қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган тизмалар танлаб олиниб селекциянинг кейинги босқичларида синаш учун тавсия этилган.
Free
Қаттиқ буғдойнинг дон сифатига ҳаво ҳароратининг таъсири
Scientific article
Gаҳон миқёсида 2019-2020 йилларда Италия, Испания АҚШ, Россия, Греция, Хитой ва Қозоғистон давлатлари қаттиқ буғдой етиштириш бўйича етакчи давлатлар ҳисобланади.Сўнгги йилларда иқлимнинг кескин ўзгариши натижасида ер юзида ҳаво ҳароратининг 1-20С даражага кўтарилиши оқибатида қаттиқ буғдой навларининг ҳосилдорлиги, дон сифатига таъсир қилмоқда. Шунингдек дунё бўйича эртапишар, ҳосилдор ва дон сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, турли иқлим шароитларига мос келадиган янги навларини яратиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Free
Қаттиқ буғдойнинг эртапишарлик ва дон ҳосилдорлигига ҳаво ҳароратининг таъсири
Scientific article
Yшбу мақолада Республиканинг жанубий вилоятлари ҳисобланган Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари шароитда хаво ҳароратининг қаттиқ буғдой нав ва тизмаларини ривожланиш фазаларига, вегетатция даври давомийлигига ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичларига таьсири ўрганилган.
Free
Қашқадарё вилояти агроландшафтларда ер ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш
Review article
Мақолада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида Қашқадарё вилоятида агроланшафтларда ер ресурслари тузилмаси таҳлил қилинган. Қашқадарё вилояти ер ресурсларининг шўрланиш даражаси ўрганилган. ер ресурсларидан фойдаланиланишни оптималлаштириш масалалари қараб ч иқилган.
Free
Scientific article
Қарши чўли-республиканинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, намлик етишмайдиган, ёғингарчилик, иссиқлик ва қурғоқчиликнинг нотекис тақсимланган зонаси ҳисобланади. Бу табиий ҳодисаларнинг барчаси қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш шароитида етиштиришни талаб қилади. Ушбу мақолада кузги буғдойни суғориш меъёрлари ва тупроқ намлиги ҳақида олибборилган тадқиқот натижалари келтириб ўтилган.
Free
Қашқадарё дарёси сув ресурслари ва Яккабоғ дарёсининг гидрологик режими
Scientific article
Mақолада Яккабоғ дарёсининг гидрологик режими ва унинг оқимига ҳамда йил давомида тақсимланишига таъсир этувчи омиллар ёритилган. Татар гидрологик постида кузатилган ўртача кўп йиллик сув сарфлари билан Чимқўрғон метеорологик станциясида қайд этилган атмосфера ёғинлари, ҳаво ҳароратини оқим меъёрига таъсири ўрганилган.
Free
Scientific article
Yшбу мақолада ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган фермер ва деҳқон хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни кредитлаш тизимини такомиллаштиришда хорижий давлатлар тажрибасидан Ўзбекистон Республикасида қўллаш бўйича хулосалар келтирилган.
Free