Life Sciences and Agriculture
Journal articles - Life Sciences and Agriculture
All articles: 284
Такрорий экин сифатида кўчатдан аччиқ қалампир етиштириш технологияси
Scientific article
Iшлаб чиқаришда, амалиётда, адабиётларда ва илмий мақолаларда аччиқ қалампирдан такрорий экин сифатида яъни ғалладан бўшаган майдонлар ўрнига экиб хосил олиш бўйича маълумотлар учрамайди. Тажрибада келтирилган маълумотларга асосланиб деҳқон ер эгалари, фермерлар такрорий экин сифатида қуйида берилган тавсиялардан фойдаланиши мумкин. Мақоладаги янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш билан бирга даромад манбаи бўлиб ҳисобланади.
Free
Scientific article
Қурт боқиш агротехникаси даврида ипак қуртини касалланган тут барглари билан озиқлантирилганда баргни яҳши емайди натижада ёшдан-ёшга ўтиши, қуртлик даврини чўзилиши, бешинчи ёшни узайиши, баргларни дағаллашиши таъсирида жами ўраган пиллалар сони камайиб (71-76 %) қиёсловчи вариантда (88%) нисбатан 12-17 % га ва 1 қути қуртдан олинадиган пилла ҳосилдорлиги 20-24 кг га камайиши аниқланди.
Free
Тармоқни бошқариш самарадорлигини ўзига хос хусусиятлари
Scientific article
Tармоқни бошқарув тизимини самарадорлиги кўп жиҳатдан уни хусусиятларига боғлиқ. Бугунги кунда уни танлаб олинган алоҳида кўриниши йўқ. Биз олиб борган илмий ишлларимизга таяниб, хўжалик юритишда хусусий секторларнинг улушини ортиб бориши, бошқарувда демократик тамойиларга амал қилиши асосий хусусиятлардан биридир.
Free
Таълимда интерфаол усулларини қўллаш натижалари
Scientific article
Мақолада нотиббий университетларда тиббий тайёрлов фанини ўқитишда қўлланилган 16та долзарб мавзулар бўйича ролларга бўлиниб, намойиш этилган қизиқарли ўйинли интерафаол усулларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Бунга кўра ЎзМУ талабаларига дарсларни педогогик технологияларни қўллаб ўтиш асосида, талабаларда саломатликка оид фан бўйича ўқув материалларни пухта ўзлаштиришга, вазиятли масалаларни сифатли бажаришга замин тайёрлайди. Сценарий ўйинларини таълим тизимига киритилиши таълим сифатини 27,2%га яхшиланишига олиб келади.
Free
Тошкент вилояти иқлим шароитига мос бўлган юмшоқ буғдойнинг юқори ҳосилдор намуналарини танлаш
Scientific article
Mаскур мақолада Тошкент вилоятининг ташқи омилларига чидамли навларни танлаш, яратиш ва яратилган навларни ҳар томонлама юқори ҳосил берадиган навларни турли иклим шароитларида ўрганиш мақсадида буғдойнинг ҳосилдорлик кўрсаткичларини аниқлаш учун илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилганлиги келтирилган.
Free
Тупроқ унумдорлигига ноанъанавий органо-минерал компостларни қўллаш самарадорлиги
Scientific article
Мақолада тақир ва тақирсимон тупроқларнинг унумдорлигини оширишда қўшимча озиқа сифатида ноанъанавий органо-минерал компостларни турли меъёр ва муддатларда қўллашнинг тупроқ сув-физик ва агрокимёвий хоссалари ўзгаришига таъсири баён этилган.
Free
Тупроқсувўтлари ва уларни ўрганиш усуллари
Scientific article
Бугунги кунда дунёда тупроқ барқарорлигини таъминлаш, тупроқ типларининг экология-санитария холатини баҳолаш ва тупроқнинг турли типларга ажралишида тупроқ микрофлорасининг ўрнини асослашга катта эътибор қаратилган. Шунга кўра, антропоген омиллар таъсири остида бўлган тупроқлардаги альгофлоранинг шаклланиш қонуниятларини асослаш ва амалиётга жорий этиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Ушбу мақолада тупроқ типлари ва бу тупроқларда яшовчи тупроқ сувўтлари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Free
Scientific article
Kейинги пайтларда қишлоқ хўжалик соҳасига тупроққа минимал ишлов бериш технологияси кенг кириб келмоқда. Бу технология, айниқса, ғалла ҳосили йигиштириб олингандан сўнг такрорий экин сифатида макка уруғини экиб ундан юқори хосил олинишида ўзини ижобий томонларини кўрсатмоқда. Лекин, ғалла йигиштириб олингандан сўнг, тупроқ зичлиги ўта юқорилиги учун, экиш агрегатининг тупроқ билан муносабатда бўлувчи ишчи органларни танлашда уларнинг мустахкамликка бўлган чидамлилигига катта эътибор бериш керак бўлади. Мақолада, ғалла йигиштириб олинган майдонларга бир вақтнинг ўзида макка уруғини экиб, тупроқларни ўғитлаб ва сўғориш ариғини очиб кетувчи комбинациялашган сеялканинг конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари келтирилган. Ишлаб чиқилган сеялканинг тажриба нусхаси тайёрланиб бирламчи дала синовлари ўтказилди. Синовлар, таклиф этилаётган комбинациялашган макка экувчи сеялканинг барча танланган ишчи органлари, зичлиги юқори бўлган тупроқларда самарали ишлашини ва экиш жараёни агротехник талабларга тўла жавоб беришини кўрсатди.
Free
Scientific article
Oддий дурагайларнинг F1 авлодида, битта кўсакдаги пахта вазнининг ижобий гетерозис ва оралиқ ҳолда ирсийланишини ҳамда қўш ва мураккаб дурагайларда оралиқ ҳолатда ирсийланишини, шунингдек, 1000 дона чигит вазни бўйича ҳам F1 авлодида гетерозис ҳолати ва кейинги авлодларида кучли ўзгарувчанлик қайд этилганлигини ва бунинг натижасида траснгрессив рекомбинантлар ажратиб олинган.
Free
Турли компонентли суспензияларнинг кузги буғдой барги биокимёвий таркибига таъсири
Scientific article
Қишлоқ хўжалик экинлари тупроқдан озиқ моддаларни турли миқдор ва нисбатларда олиб чиқиб кетади. Бунда ўсимликларнинг тури ва нави билан бир қаторда тупроқ-иқлим шароитлари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олиш учун ўғит меъёрларини туғри белгилашда тупроқ, ўсимлик, ўғит, иқлимҳамда агротехникавий тадбирлар ўртасидаги боғликликлар ҳисобга олиниши лозим.
Free
Турли препаратлар самараси асосида буғдой дон ҳосилини зарарли организимлардан ҳимоя қилиш
Scientific article
Мақолада кузги бошоқли дон экинларини зарарли организимлардан ҳимоя қилишда турли пестицидлар асосида зараркунандалардан буғдойни турли ривожланиш даврларида қарши кураш самараси кўрсатилган.
Free
Турли экиш асосида соя экиннинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ва тупроқ унумдорлигининг ўзгариши
Scientific article
Pеспубликанинг жанубий минтақалари шароитида бошоқли дон экинларидан сонг такрорий экинлар дивертификациясини ишлаб чиқиш асосида, уларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги ролини аниқлашга қаратилган.
Free
Турли экиш усули билан такрорий экинларни етиштириш самараси
Review article
Tадқиқотда такрорий экинлар тупроқни чизеллаб (20-25 см) экилганда, тупроққа ишлов бермасдан «Фанкхаузер» сеялкасида экилганда ҳосилдорликнинг тупроқни шудгорлаб экишга нисбатан пасайиши ёритиб берилган.
Free
Тут ипак қуртининг ингичка ипак толали дурагайлар олиш учун партеногенетик клонлардан фойдаланиш
Scientific article
Ипак толасининг сифатини ошириш учун танлаб олинган партеноклонлардан ипак қуртларнинг яшовчанлиги, пиллаларнинг ипак бериши ва пилла толасининг ингичкалиги бўйича 9пк ва АПК энг яхши клонлар эканлиги аниқланди. Дурагайлашда тут ипак қуртининг партеногенетик клонларидан фойдаланиш орқали пилла толасининг сифатини ошириш мумкинлиги исботланди. Клон-зотли дурагайлар учун мақбул (компонент)-зот сифатида АПК, 9пк партеноклонлари ва пилла толасининг юқори технологик хусусиятларига эга бўлган Я-120 зотидан фойдаланиш орқали дурагайларни 100 фоизлик тозаликка, юқори гетерозисликка ва ингичка ипак толага эга бўлишига эришиш мумкинлиги илмий асосланди.
Free
Узбекистан в контексте региональной экономической интеграции
Scientific article
В данной статье рассматриваются взаимодействие национальной экономики Республики Узбекистан с экономикой соседних стран, проблемы активизации региональной экономической интеграции в рамках интеграционных объединений, а также выявление перспектив интеграционных процессов с участием Узбекистана.
Free